1

Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди

ЖАМИЯТ 22.05.2022, 12:27
Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди

Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қадимий Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини берди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА шаҳар ҳокими Жамол Насировга таяниб. 

Ҳокимнинг қайд этишича, Бухорода “Уста-шогирд” анъанаси орқали ҳунармандларнинг оилавий сулолалари авлоддан-авлодга касб сирларини етказиб келмоқда.  Бугунги кунда 800 нафар ҳунарманд ва уларнинг 5 мингга яқин шогирди фаолият юритмоқда.

Хусусан, ипак гиламдўзлиги, кулолчилик, зардўзлик ва заргарлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги каби кўплаб ҳунармандчилик турлари равнақ топмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Бухоро шаҳрида биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали анжуман иштирокчиларининг байрамона юриши билан бошланди.

25 майга қадар давом этадиган фестивалда республикамизнинг барча вилоятларидан ҳунармандлар иштирок этмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1