1

"Бухоро – Хива – Бухоро" поезди қатнови йўлга қўйилмоқда

ЖАМИЯТ 22.05.2022, 13:11
"Бухоро – Хива – Бухоро" поезди қатнови йўлга қўйилмоқда

"Бухоро – Хива – Бухоро" поезди қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси хабар бермоқда. 

2022 йил 4 июндан "Бухоро – Хива – Бухоро" йўналишидаги поезди Бухоро шаҳридан чоршанба, жума ва якшанба кунлари соат 12:14да йўлга чиқади ва Хива шаҳрига 18:33да етиб келади. 

Ҳафтанинг душанба, пайшанба ҳамда шанба кунлари соат 08:10 да “Хива” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва соат 14:36 да “Бухоро” темир йўл вокзалига етиб боради.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1