АсосийJamiyat

Фарғонада томорқасида 60 туп "каннабис" етиштираётган шахс қўлга олинди

'Фарғонада томорқасида 60 туп "каннабис" етиштираётган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, вилоятнинг Ўзбекистон туманида 11-май куни туман ИИБ ТЕҚКБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қудаш МФЙ ҳудудида яшовчи П.Ю.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда томорқасида 60 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги айтилган хабарда.

    Бошқа янгиликлар