АсосийJinoyat

Андижон ва Сирдарёда фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди

'Андижон ва Сирдарёда фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан  тадбир ўтказилди. 

Унда, Тошкент давлат транспорт университети талабаси И.Т. фуқаро А.нинг қўшни Қирғизистон Республикасининг Ўш миллий университетидаги ўқишини 4 500 АҚШ доллари эвазига Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб беришни ваъда қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Б. фуқаро А.нинг ўқишини танишлари орқали “Ўзбек-Қирғиз” университетидан Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 2 000 АҚШ доллари ҳисобидан қайтарган 500 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар