Қувайт фуқаро авиацияси маъмурияти кучли қум бўронлари сабабли мамлакатдаги ҳаво қатновини тўхтатди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Қайд этилишича, Қувайт халқаро аеропорти душанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:20 дан бошлаб парвозлар учун ёпилган.
Фуқаро авиацияси бошқармаси директори ўринбосари Имад Ал-Желвининг айтишича, парвозлар кўриш яхшиланиши биланоқ қайта бошланади. Қум бўрони футболга ҳам таъсир қилган. Қувайт футбол федерацияси 23 май куни бўлиб ўтадиган “Казма” ва "Ал Салмия” клублари ўртасида ўтказилиши керак бўлган Амирлик кубоги финал ўйини 24 май санасига қолдирганини маълум қилди.





