1

Левандовски кетма-кет иккинчи маротаба "Олтин бутса" соҳибига айланди

СПОРТ 23.05.2022, 23:01
Левандовски кетма-кет иккинчи маротаба "Олтин бутса" соҳибига айланди

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсум якунларига кўра, яна "Олтин бутса" соҳибига айланди. 

Қайд этилишича, польшалик ҳужумчи Германия Бундеслигасида 34 ўйинида 35 та гол урган ҳамда 70 очко жамғарган (Топ-5 лига коэффициенти бўйича ҳар бир голга 2 очко берилади).

Ундан кейинги ўриндан "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллади. У 28та гол урди ва 56 очко жамғарди. 

Чиро Иммобиле ва Карим Бензема эса 54 очко тўплади. Ҳар иккиси ҳам 27тадан гол урган. 

Маълумот учун, Роберт  Левандовски ўтган мавсумда ҳам Бундеслигада 41 та гол (82 очко) билан "Олтин бутса"ни қўлга киритганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1