АсосийJamiyat

Тошкентда прокуратура ташаббуси билан ўтказилган сайёр қабулда фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди

'Тошкентда прокуратура ташаббуси билан ўтказилган сайёр қабулда фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди'ning rasmi

Бектемир тумани прократураси ташаббуси билан Тошкент шаҳар тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу сайёр қабулда туман аҳолиси билан бевосита мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган масала ва муаммолар тингланди. Туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан бепул сертификатлар ажратилди.

Шунингдек, ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди.  Ушбу сайёр қабулга “Ортопедия индустрия” корхонаси ҳам жалб қилиниб, эҳтиёжманд фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида ўлчовлар олиниб, ортопедия маҳсулотлари етказиб бериш чоралари кўрилди.

    Бошқа янгиликлар