1

Чирчиқда мактаб ўқувчилари 58 ёшли эркакни бесабаб калтаклади

ЖАМИЯТ 24.05.2022, 00:34
Чирчиқда мактаб ўқувчилари 58 ёшли эркакни бесабаб калтаклади

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида икки нафар мактаб ёшидаги бола 50-60 ёш орасидаги эркак кишини ҳақорат қилиб, урганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат  21 май (шанба) куни соат тахминан 17:30ларда содир бўлган. Н.Л ва Э.А. жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, одоб-ахлоқ номаларига зид равишда Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия ҳудудида 58 ёшли Р.А. ни ҳеч бир сабабсиз уриб, безорилик содир этишган. 

Ўз навбатида вояга етмаган 2008 йилда туғилган А.Н. (7-синф ўқувчиси) мазкур жараённи уяли алоқа воситасида видеотасвирга олган. Кейинчалик видеолавҳа ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1