Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органлари индекси” («The Index of World Pharmacopoeias and Pharmacopoeial Authorities by World Health Organization») дан ўрин олди
Маълумотларга кўра, дори воситаларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш глобал аҳамиятга эга бўлган муаммо бўлиб, уни ҳал қилиш бутун дунёдаги масул ташкилотларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва яқин ҳамкорлигини талаб қилади. Одатда, дори воситаларининг сифати ва хавфсизлиги бўйича давлат стандартлари фармакопея органлари томонидан ўрнатилади. Фармацевтика бозорида дори воситаларининг сифати фармакопея стандартлари асосида тартибга солиб борилади.
Фармакопея ‒ бу алоҳида мамлакатда ёки маълум бир худудда ишлатиладиган дори воситалари сифатини таъминлаш учун қонунан риоя этилиши шарт бўлган стандартлар тўпламидир.
Замонавий фармакопеяларинг асосий вазифаси дори воситалари сифатига умумий талабларни, шунингдек фаол фармацевтика субстанциялари, тайёр дори воситалари, ёрдамчи моддалар, реактивлар, реагентлар ва шу кабиларга хусусий сифат стандартларини белгилашдан иборатдир. Бундай талабларни белгиланиши дори воситаларини ишлаб чиқариш назоратини бошқариш учун зарур.
Маълум қилинишича, мутасадди давлат ташкилотларининг дори воситалари муомаласи соҳасидаги муҳим вазифалардан бири, фармацевтика маҳсулотларини стандартларга асосан белгиланган сифат кўрсаткичлари талабларига мос келишини назорат қилишдан иборатдир. Шу билан бирга, турли мамлакатларнинг бошқарув ташкилотлари томонидан айнан бир хил таркибли дори воситалари стандартлари бўйича сифат назорат кўрсаткичлари рўйҳатини ва уларнинг рухсат этилган чегараларини белгилаш меъзонлари ўзаро фарқланиши кўзга ташланади. Бу эса ўз навбатида дори воситалари муомаласи бўйича амалга ошириладиган савдо-иқтисодий ва бошқа давлатлар ўртасида муайян қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.






