АсосийJamiyat

Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилмоқчи бўлган эркак қамалди

'Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилмоқчи бўлган эркак қамалди'ning rasmi

Бир муддат аввал Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилмоқчи бўлгани, бунга пойтахт ИИБнинг муносабатини маълум қилгандик.

Айни дамда хабар берилишича, эркак қамалди.

"Юнусобод туманида вояга етмаган қизга нисбатан номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган шахс - 1974 йилда туғилган Ю.Б. ушланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ("Майда безорилик") ва 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик") билан жавобгарликка тортилди",-дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан, ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар