Sevimli

Ўзбекистон божхона қўмитаси раисининг БААга ташрифи араб мамлакати ОАВсида кенг ёритилмоқда

ДУНЁ 24.05.2022, 10:09
Ўзбекистон божхона қўмитаси раисининг БААга ташрифи араб мамлакати ОАВсида кенг ёритилмоқда

Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бир муддат аввал Бирлашган Араб Амирликларида бўлди. Қўмита раисининг БААга ташрифи мазкур араб мамлакати ОАВсида кенг ёритилмоқда.

Хусусан, "Дубай божхонаси Ўзбекистон делегацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда” деб ёзмоқда  расмий ва нуфузли WAM – Амирликлар ахборот агентлиги.

"Биз ўзаро савдони ривожлантириш, билим ва тажриба алмашишга кўмаклашиш мақсадида дўст давлатлар божхона ташкилотлари билан алоқаларимизни кенгайтириш устида астойдил ҳаракат қиламиз" - дейди мақолада Дубай божхона бошқармаси бош директори, Портлар, божхона ва эркин зоналар корпорацияси бош директори Аҳмед Маҳбуб Мусабиҳ.

Шарджадаги нуфузли “Gulf Today” газетаси эса БААнинг нуфузли “DP World” компанияси ва Ўзбекистон Респбуликаси Давлат божхона қўмитаси ўртасида эришилган келишувларга юқори баҳо берди

Мақолада Ўзбекистон делегациясининг  Дубай божхонаси ва  Жебел Али портига ташрифи тафсилотларига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Маълумотга кўра, мазкур газета БААда кенг форматда чоп этиладиган энг йирик 4 газетанинг бири ҳисобланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+35.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10830.17
USD -16.91
11391.17
EUR -19.96
203.96
RUB 0.07
1