АсосийJamiyat

Косонсойда содир бўлган аянчли ЙТҲда 14 ёшли бола вафот этди

'Косонсойда содир бўлган аянчли ЙТҲда 14 ёшли бола вафот этди'ning rasmi

Наманганда мактаб ўқувчиси томонидан содир этилган ЙТҲ 14 ёшли боланинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 20 май куни соат 14:45 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани Кушон МФЙ Ҳуррият кўчасида яшовчи 2008 йилда туғилган, тумандаги 5-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси "Ваз-2106" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида кетаётган, 2008 йилда туғилган пиёда Х.Б.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда Х.Б. оғир тан жароҳатлари олганлиги сабаб шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий маълумот берди. Хабарда келтирилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Барча ота-оналардан вояга етмаган ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар