Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.
Ўтказилган текширишда 108 та маданий мерос объектида 146 та ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланган. Шундан 42таси Сурхондарёда, 23таси Самарқандда, 17таси Тошкент шаҳрида, Бухоро ва Хоразмда 13 тадан, Тошкент вилоятида 12та, Андижонда 6та, Наманган ва Қашқадарёда 5 тадан, Жиззахда 4, Фарғонада 3та, Навоий, Сирдарё ва Қорақалпоғистонда 1 тадан маданий мерос объекти ҳудудида.
Ўрганишлар натижаси амалга оширилган ишлар бўйича 7 та ноқонуний қурилманинг бузилди, 71 та объектда қурилган 76 та қурилмани буздириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди. Яна 63та ноқонуний қурилмаларни буздириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилди.
️Маданий мерос объектида ноқонуний қурилма (бино) қурган 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.






