24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар берди Кремл матбуот хизмати.
Икки томонлама кун тартибининг асосий мавзулари, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қадамлар, шунингдек, Евроосиё интеграция бирлашмалари доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари, шу жумладан, Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига амалдаги раислиги муҳокама қилинган.
"Икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш яна бир бор тасдиқланди. Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Турли даражадаги мунтазам алоқалар келишиб олинди", – дея қайд этди Кремл матбуот хизмати.






