АсосийJinoyat

Учтепада суғурта полислари пулини ўзлаштирган собиқ директор ва унинг шериги аниқланди

'Учтепада суғурта полислари пулини ўзлаштирган собиқ директор ва унинг шериги аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш юзасидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

 Унда, “H.S.” АЖ Тошкент вилояти филиалининг собиқ директори М.О. ва суғурта агенти С.И.лар томонидан қатъий ҳисобда турувчи умумий қиймати 725,3 млн сўмлик 7 775 дона суғурта полисларини мижозларга сотиб, савдодан тушган нақд пул маблағларни талон-торож қилганликлари, шунингдек, мазкур суғурта полисларидан 14 таси йўл ҳаракати ҳодисаси содир этилганидан кейин расмийлаштирилиб, фуқароларга жами 315,4 млн сўм суғурта қопламаси ноқонуний тўлаб берилганлиги натижасида АЖ манфаатларига жами 1 040,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар