Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар тееширув ўтказилди.
Унда, фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро М.ни Фарғона давлат университетининг “Тасвирий санъат” факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 1 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






