АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонга Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келади

'Бугун Ўзбекистонга Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 25 май кундуз куни республика ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республика шимолида шамол 7-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° гача кўтарилади.

Пойтахтимизда қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 33-35° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.

    Бошқа янгиликлар