1

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон Бош вазирларининг ўринбосарлари икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

СИЁСАТ 25.05.2022, 09:09
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон Бош вазирларининг ўринбосарлари икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Бокуда Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Али Аҳмедов билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий, маънавий ва маданий, шунингдек, туризм соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистон эришган ютуқларни юқори баҳолади. У амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон дунёнинг ривожланган давлатлари қаторидан ўрин эгаллашига ишонч билдирди.

Музокаралар якунида томонлар маданият ва туризм соҳаларида икки қардош халқларни янада жипслаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишиб олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1