1

Фарғонада ўқитувчидан гап эшитган ўқувчи қиз ўзини деразадан ташлади (видео)

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 09:21
Фарғонада ўқитувчидан гап эшитган ўқувчи қиз ўзини деразадан ташлади (видео)

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўқитувчидан гап эшитган ўқувчи деразадан ўзини ташлагани акс этган видео тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маъълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Қўштепа туманидаги 22-мактабда содир бўлган. Вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган мазкур хабар ўрганилмоқда.  

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 23 май куни ушбу мактабнинг биринчи қаватида жойлашган кимё фани синфхонасида бўлган. Мактабнинг 8-синиф ўқувчиси А.А.дарс пайтида калитни уйига ташаб келиш учун рухсат сўраган.  Ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган.  

Бироқ ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган.

Шундан сўнг ўқитувчи уни қайта синиф хонасига олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.  

Шу ҳолат А.А.нинг синифдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган. Ўқувчи А.А. соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

"Мазкур хабар вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Ўрганиш давом этмоқда, ҳолат бўйича натижаларини тегишли тартибда яна эълон қилинишини маълум қиламиз", - дейилади вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1