1

Элдор Туляков: "Қишлоқ хўжалиги ходимларининг даромадини камида 2 бараварга ошириш мақсад қилинган"

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 14:21
Элдор Туляков: "Қишлоқ хўжалиги ходимларининг даромадини камида 2 бараварга ошириш мақсад қилинган"

Аввалроқ, “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотларига бағишланган халқаро тадбир ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.   

Тадбирда Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг маълум қилишича, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" да қишлоқ хўжалиги ходимлари даромадини камида икки баробарга ошириш мақсад қилинган. 

Унинг сўзларига кўра, фермер ва деҳқон хўжаликлари даромадларининг ортиши аҳоли даромади ўсишига таъсир қилади.

"Ҳар биримизга тааллуқли бўлган масала, бу аҳоли даромадларини ошириш. Аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ хўжалигида, хусусан, чорвачилик ёки фермер хўжаликларида меҳнат қилмоқда. Уларнинг даромадини камида икки баробарга ошириш «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да мақсад қилинган. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг даромадлари ошганидан кейин аҳолининг ҳам даромади кўтарилади",–деди Элдор Туляков. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1