1

"Президентлигимда бундай ҳодисалар бўлмаслигига умид қилгандим"

ДУНЁ 25.05.2022, 15:37
"Президентлигимда бундай ҳодисалар бўлмаслигига умид қилгандим"

АҚШ президенти Жо Байден  Техасдаги бошланғич мактабда содир бўлган оммавий отишма сабабли Америка халқига мурожаат қилди. Мурожаат Оқ уйдан жонли эфирда узатилди. Бу ҳақда Zamon.uz' хабар берди.

“Президент бўлганимда, бошқа бундай ҳодисалар бўлмаслигига  умид қилгандим. Болани йўқотиш — руҳнинг бир парчасини йўқотиш. Худо учун қачон қурол қабулхонасига қарши бош кўтарамиз? Қачон қилишимиз кераклигини ҳаммамиз яхши билган ишни қиламиз?" — дейди Байден америкаликларга мурожаатида.


Маълум қилинишича, 18 ёшли ўсмирнинг мактабда қуролдан ўқ узиши оқибатида камида 21 киши, жумладан, 18 бола ва уч нафар катталар ҳалок бўлган. Тергов маълумотларига кўра, ҳужумчининг мақсади номаълум. У мактабга келмасидан олдин касалхонага бувисини олиб борган. Шундан сўнг, мактабга келган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг аниқлашича, у ўқ ўтказмайдиган жилет кийган, ёнида тўппонча, милтиқ ва рюкзак бўлган. Соқчиларнинг уни бинога киргизмасликка уринишлари натижа бермаган ва у ичкарига кириб, бир нечта синф хоналарида тартибсиз ўқ узган. Кейинроқ полиция уни ҳибсга олди.

Собиқ президентлар Билл Клинтон ва Барак Обама эса АҚШдаги қурол-яроғ савдосини қоралаб чиқиш қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1