Ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатдаги 1 545 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 16:55
Ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатдаги 1 545 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади

“Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–257-сон, 24.05.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Қарорга кўра, 2022–2025 йилларда:

  • республикадаги ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатдаги 1 545 маҳалла (шундан 2022 йилда 140 та) ичимлик сув билан таъминланади. Бунинг учун маҳаллий бюджетлардан жами 444,6 млрд сўм, шу жумладан жорий йилда 106,3 млрд сўм маблағ ажратилади;
  • 1 691 та мактаб, 885 та мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 377 та тиббиёт муассасалари ичимлик сув билан таъминланади. Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун жорий йилда жами 50 млрд сўм, 2023 йилдан ҳар йили республика ва маҳаллий бюджетлардан тенг улушларда 50 млрд сўмдан, жами 100 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган;
  • 2022–2024 йилларда республика бўйича 2660 та маҳаллада ичимлик сув тармоқлари уй хўжалигигача етказилади. Бунинг учун “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 180 млрд сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, қарорга кўра аввалги йилларда қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган ёки фойдаланишга топширилмаган ичимлик ва оқова сув объектлари (17 та) тўлиқ фойдаланишга топширилади.

2023 йил 1 январдан:

  • аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш “Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
  • республика ҳудудига техник талабларга жавоб бермайдиган сув ҳисоблагичларни ва уларнинг қўшимча воситаларини олиб кириш ҳамда ўрнатиш тақиқланади;
  • ичимлик сув таъминоти объектлари фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган тақдирда (ўлчов ускуналари ўрнатилиб, ичимлик сув уй хўжалигигача етказилган тақдирда) аҳолининг ихтиёрига кўра давлат хизматлари марказлари орқали ёки “Ўзсувтаъминот” АЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга ва ўлчов ускуналарини тамғалашга рухсат берилади.

2023 йил 1 январдан юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилади.

2024 йил 1 январдан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади.

Қарорга кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ қошида Совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ҳамда ўрнатиш бўйича метрология хизматини ва унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1