1

Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси тошқиндан жабр кўрган Фориш аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини етказди

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 17:54
Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси тошқиндан жабр кўрган Фориш аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини етказди

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги сув тошқинидан жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатди.

 Шу тариқа, дипломатик миссия “Юксалиш” миллий ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган хайрия акциясига қўшилди ва ҳудуддаги жабрдийдаларга гуруч, буғдой уни ва истеъмол ёғи каби озиқ-овқат тўпламлари партиясини зудлик билан етказиб берди.

“Юксалиш” миллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов элчихонага кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, сув тошқини содир бўлганда Хитой томони биринчилардан бўлиб Ўзбекистон томонига ёрдам қўлини чўзганини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1