“Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишидаги айрим поезд қатновлар бекор қилинди

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 21:44
“Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишидаги айрим поезд қатновлар бекор қилинди

“Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида шаҳарлараро тезюрар электропоездлар қатновини йўлга қўйишга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Хусан, “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан мазкур йўналишдаги пўлат излар босқичма босқич янгиланмоқда. Бу ҳақда  “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 26 май куни Узел йўлсозлари томонидан “Тошкент-Хожикент” йўналишидаги темир йўлда навбатдаги капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу боис, поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шу куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар “Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 6430 ҳамда 6435-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1