АсосийJamiyat

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётганлар ушланди

'Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётганлар ушланди'ning rasmi

24 майдан 25 майга ўтар кечаси соат 00:40 ларда "Қашқадарё-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган “Lacetti" русумли автомашина ЙПХ масканида тўхтатилганида ушбу ҳолатга гувоҳ бўлинган. Вилоят ИИБ бу ҳақда хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, юкхона кўздан кечирилганда ҳайдовчи Чироқчи туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги “Lacetti" русумли автомашинада тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 160 кг оғирликдаги йирик мол гўштларини олиб кетаётгани аниқланган.

"Гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текшириб кўрилганда истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди",-дейилади хабарда.

Вилоят ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази куйдириш печида 160 кг гўшт маҳсулоти йўқ қилинган.

    Бошқа янгиликлар