1

Қашқадарёда хитойликлар визасиз яшаб келаётгани аниқланди

ЖАМИЯТ 26.05.2022, 11:52
Қашқадарёда хитойликлар визасиз яшаб келаётгани аниқланди

Қарши тумани Файзиобод МФЙда жойлашган “LT Texteli International” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонада ишлаб келаётган 2 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқаролари амал қилиш муддати тугаган виза асосида Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузиб яшаб келаётганлиги ҳолати тадбирлар давомида аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат Қарши туман ИИБ М ва ФРБ масъул ходимлари  томонидан ўрганиб чиқилиб, туманда фаолият кўрсатиб келаётган  “LT Texteli International” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 225-моддаси 4-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек,  2 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқароларини ҳар бирига нисбатан эса шу кодекснинг 225-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима жазоси қўлланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1