1

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 26.05.2022, 13:50
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаган шахс ушланди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. Унга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ва Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Яшнобод туманида ўтказилган профилактик тадбир давомида муқаддам судланган 50 ёшли A.Н. қўлга олинди. 

Фуқаро тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганида, унинг ёнидан яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик моддаси, 4 дона “Регапен” дори воситаси ва пластик бутилка борлиги аниқланган. 

Ахборотда айтилишича, ИИББ ЭКМнинг хулосасига кўра, ушбу моддалар 2,03 гр. марихуана ва 0,35 гр. гашиш эканлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-модда 2-қисми билан ("Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар") жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1