1

Россияда ўзбекистонлик йигит баландликдан йиқилиб, оғир жароҳат олган

ЖАМИЯТ 26.05.2022, 14:17
Россияда ўзбекистонлик йигит баландликдан йиқилиб, оғир жароҳат олган

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманидаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик 25 ёшли йигит икки метр баландликдаги зинадан йиқилиб тушди. Бу ҳақда "78.ru" хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 24 май куни соат 13:30 (Москва вақти билан) содир бўлган. Оқибатда ўзбекистонлик ишчи йигит оғир жароҳат олган. У ёпиқ бош мия суяги ва мия контузияси билан оғир аҳволда касалхонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1