1

Элдор Шомуродов - "Рома"нинг энг тезкор футболчиси деб топилди

СПОРТ 26.05.2022, 23:10
Элдор Шомуродов - "Рома"нинг энг тезкор футболчиси деб топилди

Конференциялар лигаси-2021/22 якунига етгач, УЕФА расмий сайти клубларнинг турнирдаги статистик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда. 

Финалда «Рома» минимал ҳисобда (1:0) «Фейеноорд»ни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Ҳал қилувчи баҳсдан сўнг «Рома»нинг жорий мавсум ушбу турнирдаги энг тезкор ўйинчилари статистикаси келтирилди. 

Эътиборлиси, бу мавсум Конфедерациялар лигасида энг катта тезликни қайд этган «Рома» ўйинчиси Элдор Шомуродов бўлди. Турнирда 9 ўйинда майдонга тушган 26 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчининг максимал тезлиги 33,6 км/соатни ташкил этган. 

Бу борада иккинчи ўриндан Дзаньола жой олган. Италиялик футболчи 32 км/с тезликни қайд этган бўлса, Тэмми Абраҳам 31,9 км/соат тезлик билан 3-ўринда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсум римликлар сафида жами 40 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1