АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади

'Бугун Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистондаги об-ҳавони Кавказ ҳудудларидан кириб келган нам ва салқин ҳаво массалари белгилайди, дея хабар бермоқда "Ўзгидромет" хизмати. 

Маълум қилинишича, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида кечга тамон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° гача пасаяди.

Пойтахтимизда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26-28° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

    Бошқа янгиликлар