Тўрт ярим ой ичида Қуръонни тўлиқ ҳолда қўлда ёзган мисрлик талаба қиз тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳожар Абдул Рауф Абдул Ҳалим Ал-Азҳар ислом университети талабаси.
Маълум қилинишича, у бутун Қуръонни хаттотликда қайта ёзган биринчи қиздир.
Бу талабанинг Қуръон бўйича навбатдаги ютуғи ҳисобанади. Чунки у Қуръонни тўлиқ ёд олгандан сўнг бу ишга астойдил киришганди ва қисқа вақтда у орзусини рўёбга чиқара олди.
Ҳожар отасининг кўмаги билан бор-йўғи тўрт ярим ой ичида Қуръонни усмонли ёзувида ёзишга муваффақ бўлди. Унинг сўзларига кўра, бу иш жамиятдаги хотин-қизларгa намуна бўлиш учун қилинган. Чиройли овозда Қуръон тиловат қиладиган Ҳожар Ал-Азҳар Ислом тадқиқот ассамблеясидан рухсат олиб, санъат асарини нашр этмоқчи эканини айтади, таъкидлайди azon.uz.
Яқин орада у рухсат олиш учун Ал-Азҳар раҳбари шайх Аҳмад ал-Тойиб билан учрашмоқчи.






