АсосийJamiyat

Россияда ўзбекистонликларнинг тортиб олинган ҳужжатлари олиб берилди

'Россияда ўзбекистонликларнинг тортиб олинган ҳужжатлари олиб берилди'ning rasmi

Россияда яна бир нечта юртдошларимизнинг ҳужжатлари олиб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, Агентликнинг Уфа шаҳридаги ваколатхонасига Челябинск вилоятига мустақил тарзда ишлаш учун борган юртдошларимиз С.А. ва С.Х. мурожаат қилган.

Ўрганишлар давомида фуқароларнинг Россияга бориш харажатларининг ярми иш берувчи томонидан қоплаб берилгани ва улар 3 ой мобайнида ишлаб қарздан қутилгани маълум бўлди.  Бироқ фуқаролар Ватанга қайтиш истагини билдириб, иш берувчидан ҳужжатларини сўраганда қайтариб бермаган.  

Ваколатхона ходимлари томонидан иш берувчи билан бир неча бор музокаралар олиб борилгандан сўнг, ватандошларимизнинг ҳужжатлари олиб берилди ва Ватанга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар