1

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона электрон бошқарув тизими жорий этилади

ЖАМИЯТ 27.05.2022, 16:40
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона электрон бошқарув тизими жорий этилади

Спортни ривожлантириш вазирлигининг хабар беришича, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Мурад Исмаилов раҳбарлигида спорт соҳасини босқичма-босқич рақамлаштиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, ягона электрон бошқарув тизимини жорий этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси директор ўринбосари Азиз Худаев ҳамда малакали дастурчилар ҳам иштирок этишди.

Хабарда қайд этилишича, ягона электрон бошқарув тизимида, энг аввало, спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар ҳақидаги маълумотлар карточкаси реал вақт режимида юритилиши, спорт йўналишлари бўйича иқтидорли спортчиларни онлайн селекция қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, реал маълумотлар асосида бюджет маблағларини режалаштириш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни шаффофлигини таъминлашда замонавий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан фикрлар алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1