Sevimli

"Uzbekistan Airways" муҳим огоҳлантириш билан чиқди

ЖАМИЯТ 27.05.2022, 19:37
"Uzbekistan Airways" муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Миллий авиакомпания ижтимоий тармоқларда ўзининг номидан шубҳали телеграм гуруҳлар тарқалаётганини айтмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан бегона шахсларнинг пластик карталарига пул маблағларини ўтказмаслик сўралмоқда.  

"Фирибгарлардан эҳтиёт бўлишингизни ва авиачипталарни фақат авиакомпаниянинг www.uzairways.com расмий сайти ёки Uzbekistan Airways Sales  филиали орқали харид қилишингизни сўраб қоламиз",-дейилади авиакомпания хабарида.

Шарҳлар