1

Санжар Маткаримовга суд ҳукми ўқилди

ЖАМИЯТ 27.05.2022, 22:42
Санжар Маткаримовга суд ҳукми ўқилди

Бугун, 27 май куни Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Санжар Маткаримовга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, хонанда Рухшона 2021 йилнинг октябр ойида турмуш ўртоғи билан ажрашгандан кейин уни Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича судга берган. Унга кўра, Санжар Маткаримов турмуш ўртоғига қасддан баданига шикаст етказган, ижтимоий тармоқларга видеосини тарқатиб туҳмат қилган, шахсий сирини ташкил этувчи маълумотларни унинг розилигисиз ғаразли ниятлари йўлида қонунга хилоф равишда “Тик-ток” ижтимоий тармоғида тарқатиб, шахсий ҳаёт дахлсизлигини қасддан бузганликда айбланган.

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Санжар Маткаримов унга қўйилган айбловларни тан олмаган.

Икки тарафнинг ҳам сўзлари эшитилгандан кейин суд ҳукми ўқилган. Ҳукмга кўра, режиссёр Санжар Маткаримов Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми, 139-моддаси 3-қисмининг “г” банди, 140-моддаси 2-қисми ва 1411-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан айбдор деб топилган.

Тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан Санжар Маткаримовга узил-кесил 2 йил 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1