АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар сони 54,6 миллион дозадан ошди

'Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар сони 54,6 миллион дозадан ошди'ning rasmi

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 54,6 миллион дозадан ошди. Бу ҳақда 'Санэпидхизмат" Матбуот хизмати хабар қилди.

27 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 160 134 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 8 900 нафарни,

 2-босқич эмланганлар 20 551 нафарни,

 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 130 683 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 54 642 806 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 371 156 нафарни,

 2-босқичда эмланганлар 16 605 431 нафарни,

 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 17 666 219 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Тошкент шаҳри (21 944 доза),

🔹Самарқанд вилояти (16 899 доза),

🔹Фарғона вилояти (16 390 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар