АсосийJamiyat

Самарқандда осмондаги қора булутлар тарқатилиб, дўл ёғишининг олди олинди

'Самарқандда осмондаги қора булутлар тарқатилиб, дўл ёғишининг олди олинди'ning rasmi

Кеча, 27 май куни ФВВ тизимидаги Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати Самарқандда атмосферага таъсир этди. Осмондаги қора булутлар тарқатилди ва бу орқали дўл ёғишининг олди олинди.

"Ўзгидромет" мутахассиси Эркин Абдулҳаев изоҳига кўра, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилояти аҳолиси бу каби таъсир жараёнларини тез-тез гувоҳи бўлишади. Аҳоли томонидан бу жараён ''булут тарқатиш'', ''ёмғирни ҳайдаш'' жараёни дейилади. Аммо бу ундай эмас.

Бу таъсир атмосферада сув буғларининг бирлашиб, музлаб дўлга айланмаслиги учун атмосферага ёдли кумуш заррачалар сочиш орқали амалга ошади. Дўл ҳосил бўладиган ячейка булутлар размерини катталаштириш орқали хавф камайтирилади.

Майда заррачалар томчи марказий ядросига айланиб, томчиларни бирлашиши олди олинади. Ёмғир дегани бу. Натижада, дўл ёғиши олди олинади.

Бу кичик Алазан ракеталари ёрдамида амалга ошади.

 

    Бошқа янгиликлар