Эртага Тошкентнинг 4 та кўчаси вақтинча ёпилади

ЖАМИЯТ 28.05.2022, 23:07
Эртага Тошкентнинг 4 та кўчаси вақтинча ёпилади

Эртага, 29 май куни Тошкент шаҳрида Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида марафон тадбири ўтказилади. Шу муносабати билан соат 07.00 дан 11.00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди. 

— Ислом Каримов кўчаси: Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
— Ислом Каримов чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
— Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
— Афросиёб ва Бешёғоч чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб, Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасигача.  

“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, — дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1