АсосийJamiyat

ДТМ диагностик тест хизматини тўхтатади

'ДТМ диагностик тест хизматини тўхтатади'ning rasmi

Давлат тест маркази томонидан жорий йил бошида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест хизмати йўлга қўйилган эди.

Мазкур хизмат орқали талабгорларнинг билими синовдан ўтказилади ва уларга тест материаллари билан ишлаш кўникмаси шакллантирилади.

Давлат тест марказининг маълум қилишича,  тест синовларига қисқа вақт қолгани сабабли my.dtm.uz сайти орқали диагностик тест материалларига буюртмаларни қабул қилиш 30 май куни соат 10:00 да ушбу хизмат факолияти якунланади. 

Аммо e-DTM тизими ишлашда давом этади ва талабгорлар @e_dtm_bot телеграм боти орқали тест материалларига онлайн буюртма беришлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар