АсосийJamiyat

Тошкентда икки болакай 8-қаватнинг панжара ўрнатилмаган дераза токчасига ўтириб олишиб, кўчани томоша қилишди (видео)

'Тошкентда икки болакай 8-қаватнинг панжара ўрнатилмаган дераза токчасига ўтириб олишиб, кўчани томоша қилишди (видео)'ning rasmi

2022 йилнинг 25 май куни ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида содир бўлган хавфли ҳолат акс этган видео пайдо бўлди. Унда икки болани 8-қаватдаги панжара ўрнатилмаган дераза токчасида ўтирганини кўриш мумкин. 

Тошкент шаҳар ИИББнинг аниқланишича, шу куни болалар ёнида уларнинг бувиси, "Катта Олмазор" маҳалласида яшовчи 1962 йил туғилган М.У. бўлган. Аёл икки нафар вояга етмаган набираларини назорат қилмаганлиги оқибатида, улар 8-қаватнинг панжара ўрнатилмаган дераза токчасида ўтиришган.

Хонадон эгалари билан психолог-инспекторлар иштирокида, бундай лоқайдлик ва эътиборсизлик натижасида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.

    Бошқа янгиликлар