АсосийJamiyat

“Креатив саноат". Тошкентда ижодий саноат тадбиркорларининг йиғилиши бўлиб ўтди

'“Креатив саноат".  Тошкентда ижодий саноат тадбиркорларининг йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

Кеча, 28 май куни Савдо-саноат палатаси томонидан юртимиздаги тадбиркорлар, етакчи компаниялари, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокида  “Креатив саноат - иқтисодий ривожланишнинг драйвери” мавзусида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда darakchi.uz мухбири хабар берди.

Учрашувда йирик ва ўрта бизнес субъектлари вакиллари фаолиятидаги мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилиниши баробарида, уларга ечим топиш чоралари кўрилди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг 60 дан ортиқ ижодий саноат тадбиркорларининг, улар томондан ўз фаолиятида дуч келадиган долзарб тизимли ва индивидуал муаммоларни муҳоқама этиш ва ушбу соҳани янада ривожлантиришга қаратилган вазифалар муҳокама қилинди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган мақсадлардан бири хизмат кўрсатиш иқтисодиёти соҳасида 3,5 миллион иш ўрнини яратишдан иборат.

Креатив саноат – иқтисодиётнинг асосан ғоялар ва технологиялар ҳисобига ривожланувчи интеллектуал фаолият билан боғлиқ бўлган тармоғи ҳисобланади. Буларга туризм, умумий овқатланиш, ҳунармандчилик, архитектура ва дизайн, мода ва дизайн, галерея ва кўргазмалар, кино, театр, продюсерлик, реклама ва бошқалар киради.

Учрашувда индивидуал ва давлат даражасида ҳал қилиниши керак бўлган тизимли муаммолар борлиги аниқланди. Йиғилишда ташкил этилган анъанага кўра, тадбиркорлардан соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган сабаблар бўйича таклифлар ва ваколатли органларга таҳлилий баённомалар тузиб чиқиш учун аниқ ечимлар йиғиб чиқилди.

Маълумот учун,  навбатдаги йиғилиш Ўзбекистон ҳудудларида гўшт-сут, нон саноатини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги биржаларини ташкил этиш масалаларига бағишланади.  

    Бошқа янгиликлар