АсосийJamiyat

Эҳтиёжманд оиладаги хотин-қизлар учун ОТМга киришда қайси мезонларга кўра тавсиянома берилади?

'Эҳтиёжманд оиладаги хотин-қизлар учун ОТМга киришда қайси мезонларга кўра тавсиянома берилади?'ning rasmi

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

- кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

- тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

- турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

- ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

- 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

- ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

    Бошқа янгиликлар