Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳозирда маймунчечакнинг бутун дунё бўйлаб тарқалиш хавфини ўртача деб баҳолайди. Бироқ, вазият ёмонлашиши мумкинлигини истисно этмайди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, “РБК-Украина” хабар бермоқда.
26 май ҳолатига кўра, ЖССТ 257 лаборатория томонидан тасдиқланган ва 120 шубҳали маймунчечак ҳолатлари ҳақида маълумотга эга бўлган. Таъкидланишича, ташкилотга ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.
“Ҳозирда глобал миқёсда аҳоли саломатлиги учун умумий хавф ўртача деб баҳоланмоқда, чунки бу ЖССТ географик ҳудудларида маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари ва кластерлари ҳақида бир вақтнинг ўзида хабар беришнинг биринчи ҳолати”, дейилади хабарда.
Шунингдек, юқтириш ҳолатлари асосан бир жинсдагилар орасида қайд этилиши қайд этилган.






