1

Бир марталик пул ҳаммага тарқатилаётгани йўқ — Пенсия жамғармаси директори

ЖАМИЯТ 30.05.2022, 11:25
Бир марталик пул ҳаммага тарқатилаётгани йўқ — Пенсия жамғармаси директори

Айни пайтда АОКАда Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари мавзусида бўзлиб ўтаётган матбуот анжуманида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров аҳолига тарқатилаётган бир марталик пул маблағлари бўйича маълумот берди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. 

Маълум қилинишича, Президентнинг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 258-сонли қарори билан ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга бир марталик ёрдам берилади.

Шундан:

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 300 минг сўмдан;

● Тошкент шаҳрида — 400 минг сўмдан.

 «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан.

Бир марталик моддий ёрдам тўловлари икки ҳафта муддатда тўлиқ тўлаб берилади.

"Айни пайтда аҳоли орасида ҳаммага пул тарқатиляпти экан деган, нотўғри хабар тарқалиши ортидан Халқ банки кассалари олдида одамлар тўпланмоқда. Бу умуман нотўғри хабар, бу пулллар ҳаммага тарқатилмайди, фақат юқорида айтилганидек, ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга берилади. 9 миллионга яқин фуқарога пул берилиши кўзда тутилган. Бугун, 30 май ҳолатига кўра, ушбу фуқароларнинг 65 фоизига пуллар тўлаб берилди", деди Абдулазиз Ҳайдаров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1