Uzbekistan Airways Express Тошкентдан Самарага парвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум вилинишича, 2022 йил 4 июндан Uzbekistan Airways Тошкент – Самара – Тошкент халқаро йўналиши бўйича илк қатновини амалга оширади. Мунтазам авиақатновлар ҳафтада бир марта – шанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтидан 3% чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.






