1

“5th Sharjah Masters 2022”: Нодирбек Абдусатторов чемпион бўлди

СПОРТ 30.05.2022, 12:33
“5th Sharjah Masters 2022”: Нодирбек Абдусатторов чемпион бўлди

Бирлашган Араб Амирлигининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “5th Sharjah Masters 2022” халқаро турнир якунланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 31 давлатдан 80 нафар шахматчи иштирок этган мусобақа швейтсарча тизими бўйича 9 турда ўтказилади.

Турнирда Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Ҳумоюн Бегмуратовлар ҳимоя қилишди.

Мусобақа якунларига кўра, ушбу халқаро турнирда 9 турдан кейин 7 очко тўплаган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди.

Натижада Нодирбек Абдусатторов мусобақа соврин жамғармаси 60 000 АҚШ долларга эга бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1