АсосийJamiyat

Сирдарёда уч эгизак фарзанд дунёга келди

'Сирдарёда уч эгизак фарзанд дунёга келди'ning rasmi

Гулистон шаҳридаги "Боғишамол" маҳалласида истиқомат қилувчи Тўлқин Тўраев ва Робия Тўраевалар хонадонида уч эгизак фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда

Вилоят перинатал маркази директори, акушер-гинеколог Ханифа Содиқова, марказ акушерлари Юлдуз Укибаева, Светлана Мусабекова ёрдами билан чақалоқлар кесарча усулда, асоратсиз ўтказилган туғруқ амалиёти натижасида  май ойининг 15 санасида туғдириб олинганди. Чақалоқларнинг вазни 1.600-1.900 килограммдан ошмаганлиги боис, улар ўн беш кун мобайнида марказ врачлари ва ҳамширалари назоратида бўлди. Айни вақтга келиб, Мадинанинг вазни 1.834 килограммни, ўртанчаси Мустафонинг вазни 2.375 килограммни, энг кичиги Мубинанинг вазни эса 1.800 килограммни ташкил этмоқда.

–Чақалоқларнинг саломатлиги яхши, –дейди марказ директори Ханифа Содиқова. –Бугун эса уларга жавоб бераяпмиз. Энди улар оила шифокори назоратида бўлади. Белгиланган тартибда чақалоқлар парваришига ёрдам бериб, амалий маслаҳатларини бериб боришади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 19 май куни Самарқанд вилоят перинатал марказида 3 эгизак дунёга келгани ҳақида хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар