АсосийJamiyat

Самарада ҳужжатлари иш берувчи томонидан олиб қўйилган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди

'Самарада ҳужжатлари иш берувчи томонидан олиб қўйилган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига фуқаро Р.Н.дан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда Р.Н. Саратовдаги "СПК-Озёрное" ташкилотида ишлагани, иш берувчи унинг ҳужжатларини олиб қўйиб, бермаётганини билдирган.

Фуқаронинг паспортини қайтариш мақсадида Ваколатхона ходимлари иш берувчи билан суҳбатлашиб, хориж фуқароси ҳужжатларининг ноқонуний олиб қўйилиши қонунчиликка зид эканлиги тушунтирилди ва ҳужжатлари олиб берилди.

Шунингдек, фуқаро Х.Х. жорий йил февраль ойидан буён Нижегород вилоятидаги "Новая-Кузничиха" турар-жой комплексида оғзаки келишув асосида ишлаган. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли кўп қаватли бинодан йиқилиб тушиши натижасида тан жароҳати олиб, касалхонага жойлаштирилган.

Агентлик томонидан фуқарога кўрсатилган тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди ҳамда Москва-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ватанга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар