АсосийJamiyat

“Вилоят ҳокимлари қўлларидаги захира калитлари ҳақиқатдан ҳам бор нарса” – вазир ўринбосари

'“Вилоят ҳокимлари қўлларидаги захира калитлари ҳақиқатдан ҳам бор нарса” – вазир ўринбосари'ning rasmi

Республиканинг барча вилоят ва туманларидан бўлганмизда ҳокимлар озиқ-овқат захиралари етарли эканлиги, бундан муаммо йўқлигини айтишади. Масалан, Андижон вилояти ҳокими захира омбори калитини ҳам қўлида кўрсатиб, вилоятнинг энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларига зориқиб қолмаслигини айтганди. Ўзи умуман Ўзбекистонда озиқ-овқат захираси қанча муддатга етади? Улар қачон, қандай шароитда ва қай тарзда халққа тақсимланади?  

АОКАда бўлиб ўтган бугунги матбуот анжуманида “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг айнан шу мазмунда берган саволига Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Мирзаев қуйидагича жавоб берди:  

—  Бугунги кунда бошоқли дон етиштириш республикамизда 8 млн. тоннага яқин. Ун масаласида эҳтиёжлармизни тўла қондириш учун захираларимиз етарли. Дон корхоналари унни қайта ишлаб, ўзида жамғариб қўйган. Агар яна нархга таъсир қиладиган бўлса, уларни ҳам бозорга чиқаришга тайёр бўлиб турибмиз.  

Мева-сабзавот захираси бўйича ҳам бу йил иқлим жуда қулай келганлиги боис муаммо йўқ. Тўлиқ ўзимизни қоплаб, экспорт қилиш устида ҳам иш олиб борилмоқда.  Чорва, парранда маҳсулотларида ҳам озиқ-овқат захиралари муаммолари бўлиши мумкин эмас. Захиралар шакллантирилган. Вилоят ҳокимлари қўлларида захира калитлари ҳақиқатдан ҳам бор нарса. Ҳаммаси турибди. Бундан ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, – дейди  Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари.

    Бошқа янгиликлар