АсосийJamiyat

Франция элчиси "Ипак йўли" университетига қимматбаҳо китоблар совға қилди

'Франция элчиси "Ипак йўли" университетига қимматбаҳо китоблар совға қилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 май куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез бошчилигидаги делегация "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетига ташриф буюрди.

Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ташрифдан мақсад Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, унинг қадимий тарихи, шунингдек, таълим ва туризм соҳасида Ўзбекистон-Франция муносабатларини ривожлантириш доирасида "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолияти билан яқиндан танишиш бўлган.

Таъкидланишича, тадбир доирасида Орелия Бушез хоним университет ректори А.Абдуҳакимов билан расмий суҳбат ҳам ўтказган.

Якунда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез университет кутубхона фондига архитектура, музейшунослик, гастрономик туризмга оид ноёб китобларни совға қилгани айтилади.

Шундан сўнг, Абдуҳакимов бу китоблар кутубхона жавонларида алоҳида ўрин эгаллашини билдирган.

    Бошқа янгиликлар